Тошкентда апрель ойида квартиралар нархи тушди

12:34, 10 май

Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклифларнинг ўртача баҳоси мартга нисбатан 2% — 1 квадрат метр учун 633 дан 623 шартли бирликкача пасайди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Панель типидаги уйларда квадрат метр нархи мартдаги 600 ўрнига 590 шартли бирлик, ғиштли уйларда эса 663 ўрнига 677 шартли бирликни ташкил этди. Хоналар сонидан келиб чиқиб, таклифлар баҳоси қуйидагича бўлган: бир хонали квартиралар — 625 шартли бирлик (-1%), икки хонали — 614 (-1%), уч хонали — 625 (-1%), тўрт хонали — 651(-1%) ва кўп хонали квартиралар — 615 (-4%) шартли бирлик.

Апрелда таклифларнинг ўртача баҳоси пасайиши пойтахтнинг 11 туманидан 9 туманида кузатилган. Чилонзор ва Учтепа туманларида нархлар бироз кўтарилгани (+1%) қайд этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!