“ПСЖ” устози Лоран Блан Франция чемпионатида энг яхши мураббий бўлди

14:20, 10 май

ПСЖ жамоаси бош мураббийи Лоран Блан 2015/16 йилги мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши мураббий деб топилди. Бу ҳақда championat.com хабар бермоқда

Энг яхши мураббий номига Тьерри Лоре (“Газелек Аяччо”), Стефан Мулен (“Анже”) ва Клод Пюэл (“Ницца”) даъвогарлик қилишганди.

Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли мутахассис қўли остида ПСЖ чемпионат якунланишига 8 тур қолганида Франция чемпиони бўлганди.  Айни дамда парижликлар иккинчи ўринда бораётган “Лион”дан 27 очко олдинда бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!