Грециядаги қочоқлар лагерида илк никоҳ тўйи ўтказилди

15:19, 10 май

Грециянинг Идомен шаҳрида жойлашган қочоқлар лагерида суриялик ёшлар илк никоҳ тўйини ўтказишди, деб хабар қилди “Gazeta.ru” нашри. Тўй палаткалардан бирида бўлиб ўтди, уни ташкил қилишда лагерь ходимлари жонбозлик кўрсатишди, келин-куёвларга совға сифатида торт ҳадя этишди.

Куёвнинг айтишича, севгилиси билан тўйни Германияда ўтказишни режалаштиришган, аммо улар Грециядаги қочоқлар лагерида 6 ҳафтадан бери ушланиб қолганликлари туфайли бу ишни кейинга қолдиришни исташмаган. Бу билан улар муҳаббат жой, чегара, маскан танламаслигини, уларнинг севгиси ҳаттоки терророристик гуруҳлар устидан ҳам ғалаба қозониши мумкинлигини исботлашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!