Алишер Узоқов футболга қизиқишига сабабчи бўлган футболчининг номини айтди

15:42, 10 май

Актёр Алишер Узоқов футболга қизиқишига ким сабаб бўлганини маълум қилди.

“Бу футболчи мени футболга қизиқишимга сабаб бўлган. Денис туфайли мен “Арсенал”га меҳр қўйганман . Мен учун у дунёдаги энг яхши, энг ақлли футболчилардан бири. Деннис Бергкамп сен энг аълосан!”, – деб ёзади актёр.

Актёр Facebook’даги саҳифаси орқали бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган нидерландиялик футболчи Деннис Бергкампни таваллуд айёми билан қутлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!