Германиядаги вокзалда қуролланган шахс 4 кишини яралади

15:53, 10 май

Германиянинг Бавария шаҳридаги вокзалда пичоқ кўтарган шахс тўрт кишини жароҳатлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Ҳодиса Мюнхен шаҳри шарқий томонида жойлашган Графинг шаҳрида юз берди. Ҳозирда жиноятчи қўлга олинган. Ғарб ОАВларининг маълум қилишича, жабрланганлар сони беш нафарни ташкил этиши ҳам мумкин. 

Ҳодиса оқибатида вокзалнинг мазкур ҳудудида поездлар ҳаракати чеклаб қўйилган.    

Маълумот учун, 2015 йилда Германия ўз ҳудудига миллион икшидан ортиқроқ қочоқларни қабул қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!