Британиялик баронесса ёш бола деб ўйлаб, 22 ёшли вьетнамлик йигитни кўтариб олди

16:45, 10 май

Мейфэра баронессаси, шу билан бирга ички кийимлар ишлаб чиқарувчи индустрия магнати Мишель Моне (Michelle Mone) 22 ёшли вьетнамлик йигитни ёш бола деб ўйлаб, кўтариб олди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Британиянинг ички кийимлар билан савдо қилувчи Ultimo бренди асосчиси Вьетнамда ўтказилган тадбиркорлар конференциясида ноқулай вазиятга тушиб қолди. У конференцияда сўзга чиқиб бўлгач, 3 минг киши ўтирган аудиториядан Тэн Фат Нгуен исмли вьетнамлик йигит чиқиб, унга гул узатди. Уни 6 ёшлардаги болакай деб ўйлаган баронесса суратга тушиш учун қўлига кўтариб олди. ОАВларнинг хабар беришича, худди шу пайт биринчи қаторда ўтирган аёллардан бири ундан эрини ерга туширишни талаб қилган. Моненинг айтишича, зал кулгидан ларзага келган.

Бўлиб ўтган воқеани баронесса твиттерида “энг уятли лаҳза” деб атади. Кейинчалик гул ҳадя этган йигит 22 ёшда, кўчмас мулк савдоси билан шуғулланиши, аммо ҳамон “қалбан бола эканлиги” аниқланган. 

Нгуен конференцияда бўлиб ўтган кулгили ҳолатни тасдиқлаган, аммо уйланмаганлиги, ҳеч қандай рафиқаси ёки севган қизи йўқлигини, Моне эса унинг кумири эканлигини айтган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!