Сардор Раҳимхон рафиқасига ўзининг қайси одати ёқмаслигини айтди

17:10, 10 май

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ижоди ва шахсий ҳаётига оид кўплаб саволларга жавоб берди. 

“Тасвир” газетасига берган интервьюсида хонанда рафиқаси ўзидаги қайси одатни ёқтирмаслиги ҳақида гапирди.

“Жуда таъсирчанлигим, ҳаммани дўст деб билишим, яқин олиб юбориш одатим ёқмайди. ‘Сиздан,оқкўнгил эканлигингиздан ҳамма фойдаланади, сал қаттиққўлроқ бўлишингиз керак. Сиз ҳам сал ўзингизни ўйлашингиз керак, нуқул ўзингизни ўйламай, ҳаммани ўйлайверасиз’, дейди. Бу одат менга отамдан ўтган, бу нарсани йўқ қилиб бўлмайди. Маъқул келган фазилатларимга келсак, ҳамма фазилатларим ёқса керакки, менга турмушга чиқиб, бахтли яшаб келяпмиз”,—дейди хонанда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!