Набираси томонидан уйга қамаб кетилган 91 ёшли кампир очликдан вафот этди

17:19, 10 май

Россиянинг Ленинград вилоятида жойлашган Волхов шаҳрида 91 ёшли, Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Клавдия Малашкина 6 май куни набираси томонидан уйга қамаб кетилган. 3 кун мобайнида овқатсиз, сувсиз қолган кампир юрак хуружидан вафот этган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Клавдия Малашкина 9 май, Ғалаба кунида реанимацияда вафот этган. Тахминларга кўра, унинг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Эшик ортидан келаётган инграш қўшниларни ҳушёрликка чорлаган. 6 май куни ФВВ ходимлари эшикни бузиб очганда, ерда ётган кампирни топишган.

Ижтимоий хизмат ходимлари уруш фахрийси билан шуғулланмаган, улар бунга кампирнинг ариза ёзмаганлигини важ қилиб кўрсатишган. Қўшниларнинг айтишича, кампирнинг 40 ёшли набираси мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб келган, у тез-тез кампирнинг устидан қулфлаб, узоқ муддатга йўқолиб кетган. Полиция унга нисбатан қидирув эълон қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!