Андижонда оғуфуруш ушланди

10:19, 11 май

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Пахтаобод туманида яшовчи 31 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 288 граммдан зиёдроқ “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида у ушбу гиёҳвандлик моддасини 44 ёшли маҳаллий аҳоли вакилидан сотиб олганлиги аниқланди. Мазкур фуқаронинг уйи текширилганида 105 граммдан ортиқроқ “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!