Сергей Лазарев “Евровидения-2016” финалига чиқди

10:28, 11 май

Россиялик хонанда Сергей Лазарев томошабинларнинг берган овозлари билан “Евровидения-2016” финалига чиқди. Мусиқали танловнинг биринчи ярим финали Швециянинг Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Сергей Лазарев You Are The Only One композицияси билан танловда тўққизинчи рақам остида иштирок этди. Филипп Киркоров раҳбарлигидаги гуруҳ бу қўшиқни айнан унга атаб ёзган ва ҳозирданоқ бу қўшиқ танловда етакчилик қилмоқда.

“Глоба Арена” саҳнасида танловнинг 18 нафар иштирокчиси ўз қўшиқларини томошабинларга ҳавола этди. Сергей Лазерев билан бирга “Евровидения-2016” финалига Озарбайжон, Нидерландия, Венгрия, Хорватия, Австрия, Арманистон, Чехия, Кипр ва Мальта хонандалари ҳам чиққан.

“Евровидения-2016” нинг иккинчи ярим финали 12 май куни бўлиб ўтади. 14 май куни энг зўр хонанда деб тан олинган қўшиқчи саҳнага чиқиб, томошабинларни ўз қўшиғидан баҳраманд этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!