Янги туғилган 5 эгизакларнинг фотосессияси Facebook`ни забт этди(Фото)

10:40, 11 май

Австралиянинг  Перт шаҳрида яшовчи беш эгизакнинг онаси илк марта фарзандлари билан бирга тушган суратларини кенг оммага намойиш этди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган суратлар қисқа вақт ичида минглаб интернет фойдаланувчиларининг эътиборини жалб қилди.

Ким ва Вон Туччилар 2016 йилнинг январида тўрт нафар қиз ва бир ўғилнинг ота-онасига айланган эди.

26 ёшли Ким йўргакланган чақалоқлар билан бирга суратга тушди. 

Маълумотларга кўра, эгизаклар учун бир ҳафтада 350 та таглик ишлатилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!