"Барселона" Неймарни энг қиммат футболчилардан бирига айлантиради

10:54, 11 май

Испаниянинг “Барселона” жамоаси раҳбарияти клуб ҳужумчиси Неймар билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo. 

Маълумотларга кўра, "кўк-анор ранглилар" бразилиялик футболчига 2021 йилга қадар мўлжалланган келишув таклиф қилмоқчи ҳамда унинг товон пулини 190 млн евродан 220 млн еврога оширмоқчи.

Айни дамда “Барселона”нинг бошқа бир ҳужумчиси Месси учун энг катта товон пули белгиланган. Уни сотиб олмоқчи бўлганлар 250 млн евродан воз кечиши керак бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!