30 йил яшаган мушук Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди

11:42, 11 май

АҚШнинг Техас штати Мэнсфильд шаҳрида яшовчи Скутер лақабли сиам мушуги энг кекса мушук сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Скутер 2016 йилнинг 26 март куни 30 ёшга тўлган.

Мушук эгаси Гэйл Флойднинг сўзларига кўра, мушукнинг бундай узоқ умр кўришига унинг ҳаракатчанлиги, фаоллиги сабаб бўлган. Мушук жудаям саёҳатни хуш кўради, у АҚШнинг 45 та штатини кезиб чиққан. Чўмилгандан кейин фенда қуритишларини, таомдан эса товуқ гўштини тановул қилишни хуш кўради. 

Скутердан илгари Техаслик 38 ёшли мушук энг кекса мушук сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган эди. Дунёнинг энг кекса ити ҳам 30 йил умр кўрган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!