Ҳожиакбар Ҳайдаров: “Дўлана”да суратга тушган актёрлар менга эътироз билдирмади

12:26, 11 май

Ёш хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров “Дўлана” қўшиғини куйлагач, кескин танқидларга учради. Қўшиққа суратга олинган клип ҳам кутилган натижани бермади. Унда суратга тушган актёрлар Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов ва Теша Мўминовлар ҳам “Дўлана” клипининг сценарийсидан бехабар бўлгани,унда суратга тушганидан афсусланганини айтган эди.

“Дарё” нашри Ҳожиакбар Ҳайдаровдан устоз актёрлар клип юзасидан унинг ўзига эътироз билдирганига аниқлик киритди

“Клипда суратга тушишга розилик билдиришгани, вақтларини аямаганликлари учун устозларимизга катта раҳмат. Лекин, тўғриси, улар нима учун бундай фикрлар билдиришганига менда аниқ бир жавоб йўқ”,—дейди хонанда.

“Улар сиз билан кўришиб ёки телефон қилиб, эътироз билдиришдими?” деган саволга жавобан у шундай деди:

“Йўқ, ҳеч ким менга эътироз билдирмади. Устозларимизнинг сўзларини фақат газета орқали ўқидим, холос”.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов “Дўлана” да суратга тушганидан афсусда эканлигини билдирган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 20:28, 12 май
Клип хам кушик хам зур чикган