Ҳиндистонда 50 киши ифлосланган сувдан заҳарланди

12:59, 11 май

Ҳиндистоннинг Рожастон штатида энг камида 50 киши ифлосланган сувни истеъмол қилиш оқибатида заҳарлангани тахмин қилинмоқда, деб ёзади “РИА Новости”.

Мазкур ҳолат штат маркази ҳисобланмиш Жайпур шаҳрида юз берган.

“Биз мазкур туман аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорлар гуруҳини юбордик” дейди маҳаллий мансабдорлардан бири.

Маълум қилинишича, беморларда заҳарланишнинг барча аломатлари кузатилган.

Штат соғлиқни сақлаш департаменти вакилининг айтишича, заҳарланган 41 кишига воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолганларни эса шифохонага олиб кетишга тўғри келган.

Ҳозирда маҳаллий ҳукумат вакиллари сув намунасини лаборатория текширувидан ўтказмоқда.

Аҳоли қудуқ сувидан фойдалангани учун заҳарланиш юзага келгани айтилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!