"Челси" футболчиси ўз уйида бурнини синдириб олди

15:28, 11 май

Лондоннинг "Челси" футбол клуби ярим ҳимоячиси Педро Родиргес "Ливерпуль"га қарши Англия чемпиоанти 30-тур қолдирилган ўйинида майдонга тушмайди. Бунга сабаб сифатида испаниялик футболчининг ўз уйида бурнини синдириб олгани кўрсатилмоқда. 

"Педро клубнинг сўнгги машғулотларида қатнашмади. У "Ливерпуль" билан ўйинда майдонга туша олмайди. Чунки Педро уйида йиқилиб, бурнини синдириб олибди. Умид қиламанки, у тез орада машғулотларга қайтади, - деди "Челси" бош мураббийи Гус Хиддинк. 

Маълумотларга кўра, Педро катта эҳтимол билан махсус ниқоб тақиб юбради. Жорий мавсумда испаниялик хавбек 9 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!