Таиландда тимсоҳ ҳайвон ўргатувчининг бошини тишлаб олди (Видео)

15:31, 11 май

Таиландда сайёҳлар учун ўтказиладиган тимсоҳлар шоуси фожиа билан тугашига оз қолди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Аввалига бир ҳайвон ўргатувчи тимсоҳни думидан судраб саҳнага олиб чиққан, иккинчиси эса атайлаб унинг жиғига теккан. Шундан кейин улардан бири тимсоҳнинг оғзига бошини суққан, тимсоҳ эса шиддат билан оғзини ёпган. 

Томошабинлар бу қўрқинчли манзарадан даҳшатга тушишган. Аммо тимсоҳ ҳайвон ўргатувчини ўлдириш ниятидан қайтиб, уни қўйиб юборган. Тимсоҳни думидан тутиб қолишга бўлган ҳаракатларга қарамай, у саҳна яқинида жойлашган ҳовузга сакраган. 

Бу видеоролик ижтимоий тармоқда кенг тарқалди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!