Одил Аҳмедов жароҳат олди ва унинг сафга қайтиш муддати номаълум

10:34, 12 май

​Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳамда “Краснодар” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Россия чемпионатининг 28-турида жароҳат олди.

Аҳмедов “Крилья Советов” клубига қарши (3:0) кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушган эди, аммо 15-дақиқада рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олиб, майдони эрта тарк этди. 

Ҳозирча Одил Аҳмедовнинг жароҳати қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!