Лоланинг янги сурати мухлислар танқидига учради

12:00, 12 май

Хонанда Лола ижтимоий тармоқларда, хусусан Instagram`да жуда фаол. У тез-тез мазкур ижтимоий тармоққа суратлар жойлаб, ўзининг кундалик турмуш тарзи, ижоди билан боғлиқ янгиликлардан бохабар этиб туради. 

Яқинда АҚШда ҳордиқ чиқариб қайтган хонанданинг бугун Instagram`га жойлаган сурати аксарият мухлислар танқидига учради. Гап шундаки, хонанда ваниҳоят уйда эканлигини айтиб, оёқ кийими суратини ўз саҳифасига жойлаштирди. Бу эса унинг мухлисларига унчалик маъқул келмади. 

“Оёқ кийимни расмини қўйишдан мақсад нима, тушунмадим?”—дея эътироз билдирди хонанданинг мухлислари.

Улардан бири “Шу кетишда бўлса ҳали нималар қўяркан булар, тасаввур қиляпман”,дея изоҳ қолдирди. 

Ҳар доимгидек, хонанданинг тарафини оладиганлар ҳам топилди: 

“Албатта,бир нарсадан фойда бўлиш керакми... Бу уйга келдим дегани”, деди мухлислардан бири. 

Бундан аввал хонанда мухлисларидан Москвада концерт беришини истовчилар бўлса, уни қўллаб-қувватлаб, суратга “лайк” босишини сўраган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Лола 30 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этган эди. Унинг ишораларидан хонанда эндиликда Россияда концерт беришни режалаштираётганини пайқаш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 07:41, 14 май
"Эслатиб ўтамиз, Лола 30 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этган эди." деб ёзибсизлар, шунга #КустоҲайратда! Ўзбекистонда нега жонли ижро эта олмайди у, кимдир тўсқинлик қиладими бунга?
Гость 18:52, 12 май
oxirgi vaqtlar yoshlar uydagi muxitga qaraganda kuchani muxitini tezroq uzlashtirib oliyabdi ayniqsa sanatkor yulduzlarni agar u axmoq bulsa xam yoshlarni kuziga juda yaxshi kurinadi va ushani qilgisi keladi /Bizni yulduzlarimiz bunday kiyinsa kim olqishlaydi men lichno iltimos qilaman sanatkorlarga, milliy yoki yopiqroq kiyinishini