Калта “шорти”да селфига тушган хитойлик полициячи қиз ишдан ҳайдалди

12:21, 12 май

Хитойнинг Даньдун шаҳрида хизмат қилувчи полициячи аёл хизмат кийимида беҳаё суратга тушгани учун ишдан ҳайдалди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Полициячининг эгнида хизмат кийими бор, бироқ у суратга тушаётган пайтда шимини ечиб олган. У мазкур суратни ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасига жойлаганидан сўнг, кескин танқидларга учради. 

Шаҳар полицияси маъмурияти “калта шорти кийган ходиманинг кийимини ўта “очиқ-сочиқ” деб ҳисоблади ва уни ишдан ҳайдади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!