АҚШда яшовчи Ўзбекистон фуқароси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан ҳамкорликда айбланмоқда

12:31, 12 май

Нью-Йорк шаҳар суди Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматовни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилганликда айблади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Азизжон Раҳматов 11 май, чоршанба куни қўлга олинган. Тергов берган маълумотларга кўра, у хавфли жиноий гуруҳ аъзоси бўлиб, Яқин Шарқдаги экстремистик гуруҳларга қўшилишни истаган одамларга ёрдам бериб келган. Бу гуруҳ аъзолари Сурияга бориб, жангариларга қўшилиш истагида бўлган инсонларни молиявий жиҳатдан таъминлаб келган. 

2015 йилда Ўзбекистонда экстремистик гуруҳларга аъзо деб гумон қилинган фуқаролар оммавий равишда қўлга олинган. Маҳаллий экспертлар берган маълумотга кўра, Яқин Шарқда фаолият олиб бораётган террорчилар таркибида Ўрта Осиёлик — 500 та ўзбек, 360 та туркман, 100 та қирғиз ва 190 нафар тожик миллатига мансуб фуқаролар бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!