Роналду даромад топиш бўйича Мессидан ўзиб кетди

14:48, 12 май

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду кетма-кет учинчи йил дунёнинг энг кўп даромад топган футболчиси бўлди. Бу ҳақда Forbes журнали маълум қилди

2015 йил давомида португалиялик футболчи қарийб 82 миллион доллар даромад олди. Футболчига 53 миллион доллар “Реал” билан шартномасидан, қолган 29 миллион ҳомийлик шартномаларидан келиб тушган. 

Иккинчи ўриндан “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жой олди. Унинг йиллик даромади 77 млн долларга тенг. Кучли учликка “ПСЖ” ҳужумчиси Златан Ибрагимович 37 млн доллар билан якун ясади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!