“Барселона” ҳимоячиси Неймарни худбинликда айблади

15:51, 12 май

“Барселона”нинг аргентиналик  ҳимоячиси Хавьер Маскерано клуб ҳужумчиси Неймарни худбинликда айблади. Бу ҳақда Catalunya Radio хабар бермоқда

“Худбин бўлишни бас қил ва “Барселона” ҳақида ўйла”, – деди Маскерано.

Аввалроқ худди шунга ўхшаш фикрни Испания термаси собиқ устози Хавьер Клементе ҳам айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилда “Сантос” жамоасидан “Барселона”га келиб қўшилганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!