Uzcard мижозларидан етказилган ноқулайлик учун узр сўради

16:39, 12 май

Ягона Умумреспублика процессинг Маркази АТСдаги тармоқ ускуналарида юз берган носозлик сабабли 12 май куни соат 10:55 дан бошлаб терминалларнинг процессинг маркази билан алоқаси йўқолганлиги ҳақида маълум қилди.

Процесинг маркази томонидан ушбу ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида барча чоралар кўрилди.

Маълумотларга кўра, айни дамда терминаллар иш фаолиятини тиклаган.

Uzcard етказилган ноқулайлик учун мижозлардан узр сўради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!