Жиноий ўтмишга эга 6 машҳур юлдуз

17:01, 12 май

Бойлик ва машҳурликка эришган инсонлар доимо омма диққат-эътиборида бўлади. Улар оммадан, ОАВдан ҳар қанча ўтмишини яширишга ҳаракат қилмасин, бунинг иложи бўлмайди. Айниқса, қонунбузарликларга йўл қўйишган бўлса, буни беркитишнинг асло иложи йўқ. Ҳамма қатори улар қилган жинояти учун жазо олишга мажбурдир.


6. Хью Грант (Hugh Grant) – Фоҳиша хизматидан фойдаланган

Буюк Британиялик машҳур юлдуз фильмларда адабий тилда гапирувчи маданиятли инсон, ақлли ва яхши йигит ролларини ижро этган  Хью Грантнинг жиноят устида қўлга тушиши мумкинлиги ақл бовар қилмайдиган ҳолатдир. Фоҳиша хизматидан фойдалангани учун Хью Грантнинг полиция маҳкамасида қамоққа олингани акс этган сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солган эди. Грант Голливудда фоҳишанинг олдига келиб, машинасига миндирган пайтда, унинг ортидан келган полициячи уни тўхтатган. Грант полициячига қўпол муомала қилмаган. У машинасига миндирган фоҳиша Дивайн Браун Грант уни машҳур қилганлиги учун миннатдорчилик билдирган. Бу жанжалдан кейин у телевидениега чиқиш ва интервьюлар ҳисобига 1500000 доллар пул ишлаб топган. 


5. Вайнона Райдер (Winona Ryder) – Катта миқдорда ўғирлик қилиш

Барчага гўзал табассуми билан манзур бўлган Вайнона Райдер одамда самимий ва беғубор инсон сифатида таассурот уйғотади. Аммо у ҳам қонун олдида жавоб беришга мажбур бўлган. 

Вайнона Райдер 2001 йилда  “Saks Fifth Avenue” савдо дўконидан 6000 доллар миқдоридаги аксессуарларни ўғирлаган. Унга 3 йилгача қамоқ жазоси берилиши лозим бўлса-да, прокурор уни қилган ишидан пушаймон бўлишга, бу ишининг нотўғрилигини англашига имкон беради.

4. Жорж Майкл (George Michael) – Шаҳвоний бузуқлик

Жорж Майкл 80 йилларда дунёга машҳур бўлган “Wham” дуэт гуруҳидаги катта муваффақияти сабабли барча қизларнинг орзусидаги йигит эди. Аммо унинг шаҳвоний бузуқлиги тўғрисидаги шов-шув барча хоҳишларга нуқта қўйди. Полиция томонидан қўлга олинган Жорж Майкл жаримага тортилиб, 80 соатга жамоат ишига жалб этилган. 


3. Линдсей Лохан (Lindsay Lohan) – гиёҳвандлик моддаси сақлаш, гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилган ҳолда автомобиль бошқариш

Линдсей Лохан носоғлом турмуш тарзи, тез-тез қамоққа тушиши билан ҳеч кимни ҳайратга солмай қўйган. Унинг неча марта қамалганини ҳисоблаш учун қўлдаги бармоқлар ҳам камлик қилади, у ўз хатосидан хулоса чиқариш ниятидан йироқ, бу ҳақда ўйлашни ҳам истамайди. Лохан суд курсисига 20 мартадан ортиқ ўтирган, 6 ойдан ортиқ вақт қамоқхонада сақланган.

2. Жеймс Браун (James Brown) – Босқинчилик, гиёҳвандлик моддаси сақлаш, тан жароҳати етказиш

Фанк услубидага куйлар ижрочиси Жеймс Браун ёшлигида босқинчилик қилгани учун қамоққа тушган. Қамоқдан озод бўлгач, диний қўшиқларни куйлаш билан шуғулланган. Кейинчалик R&B вокал гуруҳига қўшилган, улар келажакда машҳур “Famous Flames” гуруҳига айланган. 

Полиция билан бўлган бир неча тўқнашувлардан кейин у батамом жиноятчи номини олиб, тан жароҳати етказиш, инсон ҳаётига хавф солиш каби жиноятларда айбланиб, қамалди.

Браун қамоқдан озод этилгач, анчага жиноий фаолият билан шуғулланмади, аммо 1998 йилда гиёҳвандлик моддаси сақлашда айбланиб, гиёҳвандликдан қутулиш учун 90 кунлик мажбурий даволаниш курсларига қатнашди.

1. Дон Кинг (Don King) – Қотиллик

Дон Кинг деган номни эшитганда кўз олдингизга ёввойи сочли эркак намоён бўлади. Америкалик бокс проумоутери Дон Кинг ўз номи билан бокс оламидаги машҳур инсондир. У Муҳаммад Али, Майк Тайсон, Эвандер Холифилдларни дунёга танитди.

Бу машҳур боксчилар ундан миннатдор бўлмай, алдаганлиги учун Кингни судга беришган. У барча даъволарни судгача ҳал қилиб, қамоққа тушмай, сувдан қуруқ чиқишга муваффақ бўлган.

Дон Кинг 13 йил давомида 2 кишини ўлдиргани учун қотилликда айбланган. Биринчи ҳолатда у ўзимни ҳимоя қилдим деб оқлаган. У ўғирликка тушган одамнинг елкасидан отиб ўлдирган. Иккинчи қотиллик 1966 йилда содир бўлган. У қарзини беролмаган одамни тепкилаб ўлдирган. Аммо у қотиллик қилиш нияти бўлмаган деб, атиги 4 йил қамоқда сақланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!