Испания қонунини бузган Моуриньо катта жарима тўлайди

17:31, 12 май

"Реал Мадрид" жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Испанияда солиқ қонунларини бузганлиги учун молия вазирлиги томонидан 2 миллион евро миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда OK Diario нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис 1 миллион евро миқдорида жарима тортилган эди. Солиқларни вақтида тўламагани учун унга яна 300 минг евро қўшилди. Шунингдек, у қонунга бўйсунмаганлиги учун 700 минг евро тўлайди. 

Маълумот учун, 53 ёшли мураббий 2010-2013 йилларда "Реал"ни бошқариб, Испания кубоги, мамлакат чемпиони Испания суперкубогида ғолиб бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!