Шоҳруҳ реппер ўғлининг онасига уйланди(Фото)

23:24, 12 май

Ўзбек шоу-бизнесида реп йўналишида биринчилардан бўлиб ижод қила бошлаган ва қисқа вақт ичида кўплаб мухлислар орттиришга муваффақ бўлган хонанда Шоҳруҳ бугун оила қурди. 

Шоҳруҳ ва Златанинг никоҳ оқшоми Тошкент шаҳридаги муҳташам “Яккасарой” тўйхонасида бўлиб ўтди. Никоҳ маросимига ташриф буюрган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари хонанданинг тўйидан тўғридан-тўғри репортаж олиб боришди. Аксарият мухлислар Шоҳруҳ репперни аллақачон уйланган деб ўйлашларини, унинг тўйи энди бўлаётганидан ҳайратда эканлигини яширолмади. Чунки хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига тез-тез ўғли билан тушган суратларини жойлаб келади. Ҳатто, у ўғли учун Instagram ижтимоий тармоғида алоҳида саҳифа ҳам ташкил этган. Маълум бўлишича, Шоҳруҳ ва Злата қонунан никоҳдан ўтишган, тўйларини эса ҳали нишонлашмаган эди.

Маълумот учун, Шоҳруҳ ва Златанинг 2 ёшли Ислом исмли ўғли бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 10:11, 14 май
krutoO
Гость 10:13, 13 май
kruto
Гость 10:12, 13 май
kruto