АҚШ президентининг самолёти турадиган авиабаза теракт хавфи туфайли ёпиб қўйилди

10:23, 13 май

АҚШ хавфсизлик кучлари АҚШ президентига тегишли “ВВС биринчи рақамли борт” деб аталувчи самолёт сақланадиган АҚШ бирлашган Эндрюс денгиз авиацияси базасини теракт хавфи борлиги туфайли вақтинча ёпиб қўйди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Соат 17:15 (жума, Москва вақти билан 00:15) да база ташриф буюрувчиларни назоратдан ўтказиш марказига келган аёл, танасига бомба боғланганлигини, базани портлатиб юбориши мумкинлигини айтгандан кейин, воқеа жойига мутасадди ташкилот ходимлари етиб келиб, аёлни қўлга олган. Аёл текшириб кўрилганда, ҳеч қандай бомба йўқлиги аниқланган.

Шунга қарамай, база беркитилиб, қаттиқ назорат остига олинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!