АҚШда самолёт буғу билан тўқнашди

10:48, 13 май

Американинг Нью-Гэмпшир штатида икки киши минган Vans RV-8 русумидаги енгил моторли самолёт буғуга урилиб, ағдарилиб кетди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Воқеа самолёт Кин шаҳрида жойлашган “Диллант-Хопкинс” аэропортига қўнаётган пайтда рўй берган. Тўқнашув оқибатида буғу ҳалок бўлган, самолётдаги одамлар тан жароҳати олмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!