АҚШда 360 килоли ортиқча вазн билан курашаётган фуқаро вафот этди

12:28, 13 май

АҚШнинг Миссури штатида 360 килограмм вазнга эга ортиқча вазн билан курашувчи онлайн-фаол Ларри Эванс вафот этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. Ларри 40 ёшда эди.

У икки йил ичида 70 килограмм ортиқча вазндан халос бўлишга қарор қилганидан сўнг ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Ларри ўз парҳези ва озиш учун қилаётган машқлари ҳамда эришаётган муваффақиятлари билан Facebook`да саҳифаси орқали таништириб борарди. Унинг спорт билан шуғулланаётгани акс этган видеороликлар 30 мингдан ортиқ фойдаланувчилар тоомнидан томоша қилинган.

АҚШлик мураббий Крис Буфнинг сўзларига кўра,унинг мижожи бўлган Ларри бутун дунёда ортиқча вазндан азият чекаётган инсонларга ёрдам бериш истагини билдирган ва бу хатти-ҳаракатларни ўзидан бошлаган.

“Ларри ўз хатти-ҳаракатлари билан инсонларни спорт билан шуғулланишга ундади, илҳомлантирди”,—дейди Ларри.

Ларрининг ўлимидан сўнг унинг мураббийи томонидан Facebook саҳифасида эълон қилинган видеороликни 27,8 миллион марта томоша қилишди. Эванснинг ўлими сабаблари ошкор этилмаяпти.

Маълумотларга кўра, Ларри зотилжамга чалинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!