Дорихоналардаги дориларнинг нархлари ўртасидаги катта тафовут сабаблари маълум бўлди

12:32, 13 май

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Аҳолини сифатли дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қондириш борасидаги устувор вазифалар, юртимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун яратилган қулй шароит ва имкониятлар ҳамда фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” мавзуидаги навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов олиб борди.  

Тадбирда дорихоналардаги дори воситаларининг нархлари орасидаги катта тафовут тўғрисидаги барчани қизиқтирадиган саволга ҳам жавоб берилди.

Дорихоналарда дориларни сотиш тартиби “Дори воситалари ва тиббиётда фойдаланиладиган буюмларни сотишда савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан белгиланади.

Унга кўра, Ўзбекистонга кириб келувчи дориларнинг устама нархи 20 фоиздан ошмаслиги, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларники 45 фоизгача этиб белгиланган. Дори нархларидага  фарқ уларни ҳориждан етказиб берувчиларнинг ҳар хиллигига боғлиқ. 

Истиқболда ягона диспетчерлик назорати ташкил этилиб, унда дориларнинг нархлари ҳақида ҳам мурожаат қилувчиларга маълумот етказиб бериш тизими яратилиши кўзда тутилган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан рентабилликни ва рақобатни таъминлаш мақсадида янги қонун ҳужжати кўриб чиқилмоқда.

Дорихона муассасаларида нархлар белгилаш тартибини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!