Нукус ва Навоийдан Москвага тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

14:24, 13 май

Шу йилнинг 16 майидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Нукус- Москва-Нукус ҳамда Навоий- Москва-Навоий йўналиши бўйича тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўяди. 

Қатновлар замонавий А320 самолётларида ҳафтасига бир марта душанба кунлари бажарилади.
Қатновларни бажариш жадвали қуйидагича:

HY – 625 қатнови:
Нукусдан учиш - 10:45
Москвага етиб бориш -12:25
HY – 618 қатнови (сешанба):

Москвадан учиш - 13:55
Нукусга етиб келиш - 19:20
HY – 617 қатнови:

Навоийдан учиш - 21:15
Москвага етиб бориш - 23:00
HY – 618 қатнови (сешанба):

Москвадан учиш - 01:30
Навоийга етиб келиш - 05:55
Қатновларнинг бажарилиши ҳар бир жўнаб кетиш пункти бўйича маҳаллий вақтда кўрсатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!