Шоҳруҳ тўйи кечиккани сабабларига изоҳ берди

14:31, 13 май

Кеча, 12 май куни Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида таниқли хонанда, реппер Шоҳруҳнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди

Бу тўй хонанданинг аксарият мухлисларини ҳайратлантирди, десак муболаға бўлмайди. Рафиқаси билан 2 ёшли ўғил фарзандни тарбиялаётган Шоҳруҳнинг энди тўй қилаётгани ҳақиқий янгилик бўлди. Бу ҳол интернет фойдаланувчилари ўртасида турли гап-сўзлар ва тахминларни келтириб чиқарди. Шоҳруҳнинг ўзи эса ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларига мурожаат этиб, кечиккан тўйи ҳақида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:

“2,5 йил аввал қонуний Никоҳ ва ЗАГСдан ўтиб, кичкина байрам қилиб оила қурганман. Шу йиллар шароит бўлмагани учун тўй маросим ўтказмадим. Кеча яқинлар учун тўй ўтказдик, ортиқча гап сўзларга ҳожат йўқ”.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Шоҳруҳ ва унинг рафиқаси Златага бахт тилаймиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 12:43, 16 май
Бахтли булсин, санъаткорлар Шохрухдан одоб ва ахлох, куча куйда юриш, мухлисларга эътибор каратиш урганиши керак. гап йук Йигит