Жозе Моуриньо яқин соатларда “Манчестер Юнайтед” бош мураббийига айланади

15:05, 13 май

“Челси” жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин соатлар ичида “Манчестер Юнайтед” жамоасини ўз бошқарувига олиши кутилмоқда. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар берди

Манбанинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис яқин соатлар ичида манкунианликлар билан шартнома имзолайди. Амалдаги бош мураббий Луи ван Гал эса истеъфога чиқарилади. 

Жорий мавсумда Луи ван Гал жамоаси Англия Кубоги финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. “МЮ” айни вақтда Англия чемпионатининг 5-поғонасида бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!