"Пахтакор" мураббийи Равшан Эрматовни "Локомотив"га ён босганликда айблади

15:11, 13 май

12 май куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 9-тури Тошкент дербиси "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви билан бошланди

Унда "Локомотив" клуби "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинни Равшан Эрматов бошқариб борди.

“Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "Пахтакор" мураббийи Григорий Колосовский ҳакамларни "Локомотив" клубига ён босганликда айблади”,—деб ёзади “Uz24.uz”.

"Биз бугун 15 кишига қарши ўйнадик. Бизнинг фойдамизга берилиши керак бўлган пенальти белгиланмади. Бу вазият ҳали назоратчилар томонидан кўриб чиқилади",—деди “Пахтакор” мураббийи. 

Бироқ ўйиндан кейин ПФЛ расмий сайтида учрашув назоратчиси Артём Арутюнов бош ҳакам Равшан Эрматов, ёрдамчи ҳакамлар ва захира ҳакамига ҳам бирдек 9 баллдан қўйгани қайд этилди.

"Пахтакор"ни ҳали ҳисобдан чиқаришга эрта. Матбуотда "Пахтакор" аввалгидек эмас деб ёзилмоқда. Аммо ишонтириб айтаманки, "Пахтакор" ўша-ўша. Ўйин барчага ёқди деб ўйлайман. Бу учрашувда кескин курашлар, техник ҳаракатлар, ҳаяжон, эҳтирослар бўлди. Бугунги ўйин анча қизиқарли кечди. Ушбу беллашувдек баҳслар чемпионатимизда кўпайса бу жамоаларимиз, олий лига учун ҳам катта фойда бўларди. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман ва уларга ОЧЛда омад тилайман, деди мураббий.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!