Дунёдаги энг кекса аёллардан бири 116 ёшда вафот этди

15:24, 13 май

АҚШнинг Нью-Йорк штатида сайёрамизнинг энг кекса аёлларидан бири Сюзанна Мушатт Джонс 116 ёшда вафот этди, деб хабар беради “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

Жонс 11 майдан 12 майга ўтар кечаси Бруклин шаҳрида жойлашган уйида вафот этган. Кекса аёл ҳаётининг сўнгги 10 кунини касаллик билан курашиб ўтказган.

Жонс 116 ёшли Жералиэн Тэлли вафот этганидан сўнг 2015 йилнинг 17 июнида сайёранинг энг кекса аёли деб тан олинган эди. 

Нашрнинг маълум қилишича, эндиликда Италияда яшовчи Эмма Морано сайёранинг энг кекса вакили сифатида қайд этилади. 

Сюзанна Мушатт Жонс Алабама штатида кўп фарзандли оилада дунёга келган. Унинг ота-онаси Сюзаннадан ташқари яна 11 фарзандни тарбиялаган. Нью-Йоркка кўчиб келишидан олдин у ўз отасининг пахта плантациясида ишлаган. Нью-Йоркда эса у энага бўлиб ишлаган, секин-аста бу шаҳарга қолган оила аъзоларини ҳам кўчириб келган.

1928 йилда Сюзанна Генри Жонс исмли фуқарога турмушга чиққан. Бироқ улар кўп ўтмай ажрашиб кетган. Сюзаннанинг фарзандлари бўлмаган. Унга жиянлари қараган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!