Мажбурий суғурта бозорида янги компания фаолият бошлади

15:28, 13 май

“GROSS INSURANCE” масъулияти чекланган жамияти республикамиздаги транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасини (ТВЭФЖМСҚ) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган энг йирик суғурталовчилар ўнталигига кирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар беради.

Шунингдек компания иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ИБФЖМСҚ), ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ТФЖМСҚ) ижтимоий-муҳим суғурта турларини ҳамда ихтиёрий ва мажбурий суғуртанинг бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. 

Компаниянинг молиявий барқарорлиги ва тўлов қобилияти ҳамда суғурта амалиётларининг чуқур таҳлили асосида суғурта фаолиятини амалга ошириш лицензияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта расмийлаштирилиб, компанияга мажбурий суғурта турларининг барчасини амалга ошириш учун ҳуқуқ берилди. 

Бундан ташқари “GROSS INSURANCE” суғурта бозоридаги устав капиталида давлат улуши бўлган учта суғурта компаниялари-“Ўзбекинвест” ЭИМСК, “Ўзагросуғурта” АЖ ва “Кафолат суғурта компанияси” АЖ билан бир қаторда қайта суғурталаш фаолиятини тўлиқ ҳажмида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ягона нодавлат суғурталовчиси ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!