Олимларнинг фикрича пул инсонни бахтсиз қилади

15:35, 13 май

АҚШнинг Минессота ва Эмори Университети олимлари пул ҳақиқатан ҳам инсонни бахтсиз қилади, деган хулосага келишди, деб хабар берди, “Dni24.com” нашри.

Мутахассисларнинг фикрича, одам қанча кўп пул топишга ҳаракат қилса, дўстлари, танишлари билан кам мулоқотда бўлади, ёлғиз қолишни хоҳлайди. Пул топишга муккасидан кетган одам яқинларининг, дўстларининг муаммоларига эътибор бермайди, дейди Гарвард Университети олимлари.

Олимлар Эмиль Бианши ва Кэтелин Вохслар америкаликлардан охирги ўн йил давомида оқшомни қандай ўтказганликлари ҳақида сўровнома ўтказди.

Мутахассислар берилган 30 минг жавобни таҳлил қилиш мобайнида, уларнинг ёшига, жинсига, оилавий аҳволига, яшаш жойига ва иш вақтига эътибор беришди. Бу кўрсаткичлар шахснинг даромадини аниқлаш учун зарур бўлди.  

Олимлар таҳлил натижасида молиявий аҳволи яхши бўлган Америка фуқароси, даромади кам бўлган бошқа мамлакат фуқаросига қараганда, одамлар билан камроқ мулоқотда бўлишини, ёлғизликни хуш кўришини аниқланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!