Хитойда осмонўпар бинодан тушган ойна Tesla ҳайдовчисига жароҳат етказди

15:54, 13 май

Хитойда Шанхай минорасидан тушиб кетган ойна Tesla автомобили ҳайдовчисини жароҳатлади, деб хабар беради “Lenta.ru”. 

200 килограмм оғирликдаги ойна Шанхайдаги осмонўпар бинонинг 76-қаватидан тушиб кетган.

Мазкур ҳодиса 9 май куни юз берган. Tesla ҳайдовчиси 200 килограммли ойна автомобилнинг ёнига тушиб кетаётган пайтда машинадан тушаётган эди. Чил-чил бўлган ойна синиқларидан бири ҳайдовчининг оёғига лат етказди. Шанхай шаҳрида яшовчи ҳайдовчининг исми ҳозирча ошкор этилмаяпти. Уни ҳодиса рўй берганидаёқ шифохонага олиб кетишди. 

130 қаватли бинонинг 76- қаватидаги ойна нима сабабдан тушиб кетганлиги ҳозирда аниқланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!