Тошкентда юз берган даҳшатли ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди(Фото)

16:44, 13 май

Бугун,13 май куни Тошкент шаҳрининг Қумариқ кўчасида учта автотранспорт воситаси иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳи иштирокчилари фотохабар қолдирди. 

ЙТҲ Камаз, Damas ва Matiz автомобиллари иштирокида юз берган. Гуруҳга сурат жойлаган интернет фойдаланувчиси ҳайдовчилардан бирининг воқеа жойидаёқ ҳалок бўлганини маълум қилган. 

“Автоҳалокат қурбонлари сони аниқ неча киши эканлигини билмайман. Улардан бири воқеа жойидаёқ ҳалок бўлди. Қолганлари эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди. Ҳалок бўлган ҳайдовчининг ёнидаги қариндоши саросимада эди”,—деб ёзади гувоҳлардан бири.

Аксарият интернет фойдаланувчилари Қумариқ кўчасида жойлашган мазкур йўл ўта тор ва чуқурлардан иборатлиги боис тез-тез йўл-транспорт ҳодисаси юз беришини таъкидлаб ўтган.

  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!