Тошкент курант соатларида икки хил вақт акс этаётгани маълум бўлди (Фотофакт)

12:10, 14 май

Бугун ижтимоий тармоқлардан бирида Тошкент куранти минораларидаги соатлардан бирида теxник носозлик юз берганлиги ҳақида хабар жойланди. Бу ҳақда Тошкент Давлат юридик университет талабаси ўзининг блогида шундай деб ёзади:

“Биз ўқийдиган университет Амир Темур xиёбони ёнида жойлашгани учун Тошкент курантини ҳафтада деярли ҳар куни кўраман. Уч кундан бери эса курант минораларининг биридаги соат иккинчисидан 10 минут олдинга ўтиб кетганлигини кўряпман. Қуйидаги суратларда сиз ҳам буни кўришингиз мумкин. Курант минораларидаги соатларнинг уч кундан бери тўғрилаб қўйилмаганига қараганда, уларнинг бири 10 минут олдинлаб кетганини кўпчилик, шу жумладан, Тошкент шаҳри маъмурияти ҳам пайқамаган кўринади. Умид қиламанки, ушбу постдан сўнг курант соатларида вужудга келган теxник носозлик тез фурсатларда бартараф этилади.

P.S: Сурат 2016 йил 14 май, соат 10:00 да ТДЮУ талабаси Зиёев Ҳамидулла томонидан олинган.”

Синчков талабалар томонидан аниқланган ушбу хатолик тез фурсатларда бартараф этилади деган умиддамиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!