«Ойқиз эртаги» мега блокбастерининг премьера санаси маълум бўлди

12:23, 14 май

Kатта қизиқиш билан кутилаётган мега блокбастер «Ойқиз эртаги» фильмининг премьера саналари аниқ бўлди.

17 май куни соат 14:00 да Алишер Навоий номли кино саройида фильмнинг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтади...

Ёпиқ премьерада фақатгина ОАВ ҳамда санъат намоёндалари иштирок этишади. 19 май куни соат 17:00 да Киночилар уйида, 18:00 да эса Алишер Навоий номли кино саройда кенг жамоатчилик иштирокидаги премьераси бўлиб ўтади. 

20 майдан эътиборан фильмни юртимизнинг барча кинотеатрларидан томоша қилишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бюджети 1,6 млрд сўмни ташкил қилган «Ойқиз эртаги» фильми режиссёр Акбар Бектурдиев томонидан суратга олинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!