“Барселона” Испания чемпионига айланди!

22:12, 14 май

Испания чемпионати 38-турида "Барселона" сафарда "Гранада" меҳмони бўлди. Мазкур учрашувда каталонияликлар 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритиб, Испания чемпионига айланди.

Каталонияликлар кетма-кет иккинчи мавсум мамлакат чемпиони бўлди. Шунингдек, ушбу чемпионлик "Барселона" учун тарихида 24-си сифатида қайд этилди. 

Мазкур турда “Реал” 2:0 ҳисобида “Депортиво”ни мағлуб қилганига қарамай, бу сафар чемпионликни қўлга кирита олмади. 

Каталонияликлар мавсумни 91 очко, мадридликлар 90 очко билан тугатди. 

Гранада – Барселона — 0:3

Голлар: Суарес (22, 38, 86)

Огоҳлантиришлар: Дукуре (54), Перес (62), Рико (65), Фернандес (74) –Бускетс (19), Пике (74).

Гранада: Фернандес, Бабен, Ломбан, Лопеш, Кошта, Дукуре, Перес, Рико, Пеньяранда, Эль-Араби, Рочина (Куэна, 46).

Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич, Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!