Евровиденияда қарашлар қарама–қарши келди...

11:56, 15 май

Куни кеча Стокгольм шаҳрида 61–маротаба ўтказилган «Евровидение 2016»нинг финал босқичи бўлиб ўтди. Финалда 26 мамлакат вакиллари иштирок этишди.

Танловнинг овоз бериш жараёнида қарама–қаршиликлар юзага келди. Ҳар бир давлатдан малакали ҳайъат аъзолари 1– ўринга австралиялик хонандани, 2–ўринга Украина вакиласини, 3–ўринга франция вакилини лойиқ топишди. Россиялик Сергей Лазаревга 5–ўринни беришди.

Европанинг мухлислар танлови эса аксинча бўлди. 1–ўрин Россия, 2–Украина, 3–ўрин Австралияга насиб этди. 

Танловнинг кульминацион нуқтаси эса мухлисларнинг СМС овозлари ва қўнғироқлари орқали берган овозларни, ҳайъат аъзоларининг қўйган балларига қўшиш жараёнида булди.

Умимий ҳисобга кўра Россия вакили 3–ўринга, австралиялик хонанда 2–ўринга, украиналик ижрочи эса 1–ўринга лойиқ топилиб, «Евровидение 2016» ғолиблигини қўлга киритишди.

Тўғридан–тўғри эфирни кузатиб бўлиб ўтган найранларга гувоҳ бўлдик, гўё Россия вакилига атайин кам балл қўйишгандек. Аммо, европалик мухлислар Сергейни ғолиб деп топишди.

Ёдгорбек Юксал

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!