Бухородаги автомобиль ювиш шаҳобчасида ўғирлик содир этилди

10:02, 16 май

Бухоро вилояти Когон туман ИИБга Дехмирзаён қишлоғида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасидан шу туманда яшовчи 48 ёшли фуқарога тегишли "Керхер" русумли автомашина ювиш аппарати ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган 23 ёшли фуқаро қўлга олинди. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!