Роналду бетакрор рекорд соҳиби бўлди

10:16, 16 май

“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг сўнгги, 38-турида турида “Депортиво” қарши (2:0) учрашувда дубль муаллифи бўлиб, мавсум давомида киритилган голлар сонини 51 тага етказиб олди

Португалиялик 31 ёшли футболчи клуб миқёсида қаторасига олтинчи мавсум 50 ва ундан ортиқ гол киритиб келмоқда. Ушбу мавсумда Роналду Ла Лигада 35 та, ЕЧЛда 16 та гол киритган. 

Футбол мутахассисларининг қайд этишича, бундай рекордни қайта такрорлашнинг деярли иложиси йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!