Шоҳруҳхоннинг тўйи санаси маълум бўлди (Эксклюзив)

10:33, 16 май

Хонанда Шоҳруҳхон ОАВга берган интервьюларида жорий йилда бўйдоқлик билан хайрлашишини тез-тез такрорлаб келаётган эди. Ваниҳоят унинг тўйи санаси маълум бўлди. 

Шоҳруҳхоннинг тўйи 5 июнь санасида Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтади. Мазкур хабарни бизга тўйга таклиф этилган таниқли гуруҳ вакилларидан бири етказди. 

Ҳозирча келиннинг кимлиги сир тутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева Instagram`га жойлаган суратларидан уларнинг “Love story” учун фотосессия ўтказгани тахмин қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!