Луис Суарес Ла Лигада 40 та гол киритиб, топ-5 чемпионатларининг энг яхши тўпурари бўлди

11:30, 16 май

Испания чемпионига айланган “Барселона” жамоасининг ҳужумчиси Луис Суарес жорий мавсумда Ла Лиганинг 35 ўйинида жами 40 та гол киритишга муваффақ бўлди.
 
Ушбу натижа билан уругвайлик футболчи топ-5 чемпионатлари орасида энг яхши кўрсаткични қайд этди. 

Италия чемпионатида Гонсало Игуаин 36 та, Примерада Роналду 35 та гол киритиб, тегишли равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. 

Уругвайлик футболчи жорий мавсумнинг олтин бутсасига эгалик қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!