Хитойлик талаба Канаданинг энг қиммат уйини сотиб олди

12:26, 16 май

Хитойлик Тянь Юйчжоу исмли талаба 31,1 миллион долларга, майдони 1,5 минг квадрат метрни ташкил этувчи, Ванкувердаги кўчмас мулк савдосидаги энг қиммат объектлардан бири деб ҳисобланиб, 16-ўринда турувчи Point Grey биносини сотиб олгани барчани ҳайратга солди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Харидор нафақат бошқаларни кўчмас мулк учун сарфлаган пули, балки ҳали талаба эканлиги билан ҳам ҳайратга солган. Хитойлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, баъзилар буни беҳудага пул совуриш деб баҳолаган, айримлар эса омадли харид деб ҳисоблашган. “Бизнесда омади келган оилалар учун бундай уйни сотиб олиш муаммо эмас, агар оддий-ҳисоб китобларга мурожаат қиладиган бўлсак, Шанхай ва Пекиндаги уйлардан кўра, арзонроқ, уйнинг квадрат метри 3523 доллардан тушган”, деб изоҳ берди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!