Эркак қалбини забт этишнинг 5 усули

12:54, 16 май

Таниқли психотерапевт М. Гэри Ньюман эркак киши қалбини забт этишнинг илмий асосланган усулларини санаб ўтди. Албатта, мазкур усуллар орқали исталган эркакнинг қалбига йўл топиш мумкин, деб кафолат бера олмаймиз, бироқ мазкур усуллар сизнинг имкониятларингизни оширади. 

1. Унинг кўзларига қараб сўзланг

Гарвард университети психологларининг ҳисоблаб чиқишича, севишган жуфтликларнинг 75 фоизи бир-бирининг кўзларига тик қараб сўзлашади. Бу нарса уларнинг орасида яқинликнинг юзага келишига сабаб бўлади. Шундай экан севган одамингиз қаршисида асабийлашиб, нигоҳингизни олиб қочмай, унга тик қараб сўзланг.

2. Уни шахс сифатида қабул қилиб, барча сўзларига диққат билан қулоқ солинг

Невада ва Вашингтон университети мутахассисларининг тадқиқотлари натижасида шу нарса маълум бўлдики, агар сиз яхши тингловчи бўлсангиз, кимнингдир сизни ёқтириб қолиш имконияти юқори бўлади. Одамлар кимдир уни диққат билан тингласа, қизиқиш билдирса, ўша одамга нисбатан меҳр уйғонади. Тинглаётганда, унинг сўзларини бўлманг, хайрихоҳлик билдиринг, мавзуни ўзингизга бурманг.

3. Уни юқори баҳоланг, у ўзини зўр одам деб ҳис қилсин

Ньюманнинг ҳисоб-китоби бўйича унинг 48 % мижози жуфтининг унинг имкониятларини паст баҳолагани учун норози бўлган. Севган одамингизнинг ҳар бир ҳаракатидан, ақлидан, фазилатларидан, ютуқларидан ҳайратга тушинг, шунда унинг бутун диққат-эътибори сизга қаратилади.

4. Тез-тез табассум ҳадя қилинг

Дрейк университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, табассум нафақат инсон кўркидир, балки табассум бошқаларни ўзига ром этиш воситасидир ҳам. Бундан ташқари у сизни ғалабага эришган, ўзига ишонган аёл қиёфасига киришингизга ёрдам беради.

5. Унинг асосий қизиқишларини қабул қилинг

Агар у балиқ тутишга қизиқса ёки бирор бир хоббиси бўлса ва бу ҳақда сизга гапирса, демак у қизиқишларини сиз билан бўлишиш истагида бўлади. Сиз унинг қизиқишларини диққат билан тингласангиз, қўллаб-қувватласангиз, сизни қадрлай бошлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!